"Манчестер Юнайтед" 101 йил ўтиб "Ньюкасл"га кетма-кет уч ўйинда ютқазди
03 дек 2023 14:56
Янгиликлар
"Манчестер Юнайтед" 101 йил ўтиб "Ньюкасл"га кетма-кет уч ўйинда ютқазди
"Ньюкасл" бир асрдан кўпроқ вақт ўтиб, "Манчестер Юнайтед"ни кетма-кет уч марта мағлуб қилди.
Кеча тунда Эдди Хау шогирдлари АПЛнинг 14-турида ўз майдонида манкунианликларни 1:0 ҳисобида мағлуб қилди.
"Юнайтед" ушбу рақибини сўнгги марта 26 февраль куни Лига Кубоги финалида 2:0 ҳисобида мағлуб қилганди. Шундан кейин "қарғалар" МЮдан АПЛда устун келган, кейинчалик Лига Кубогидан чиқариб юборганди. Тунда эса лигада яна бир бор МЮ устидан зафар кучди.
"Squawka" маълумотига кўра, "Ньюкасл"да бундай ҳолат сўнгги марта 1922 йилда содир бўлган ва "Юнайтед"ни кетма-кет уч марта мағлуб қилганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Италияга ютқазиб, иштирокини нимчорак финалда якунлади
Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди
ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди
"Шармандалик, бу шармандалик!"
Фикрлар