"Манчестер Сити"да Гвардиола даври якунланиши мумкин: қарор мавсум сўнгида қабул қилинади
05 фев 09:20
Янгиликлар
"Манчестер Сити"да Гвардиола даври якунланиши мумкин: қарор мавсум сўнгида қабул қилинади
Манба маълумотига кўра, айни пайтда "шаҳарликлар" сафида мутахассиснинг келажаги борасида маълум бир ноаниқлик сақланиб қолмоқда. Қайд этилишича, якуний қарор мавсум якунига яқин қабул қилинади. Шунингдек, агар испаниялик мураббий дастлабки қарорига ўзгартиш киритиб, жамоада қолишга қарор қилса ҳам, 2027 йилгача амал қиладиган амалдаги шартномасини узайтириши эҳтимоли кам экани таъкидланган.
Ҳозирги вақтда "Манчестер Сити" Англия чемпионати турнир жадвалида 24 турдан сўнг 47 очко жамғарган ҳолда иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Бундан ташқари, жамоа Чемпионлар лигасининг 1/8 финалига, Англия Лига кубоги финалига ҳамда мамлакат кубогининг 1/16 финалига йўл олган.
55 ёшли Хосеп Гвардиола "Манчестер Сити"ни 2016 йилдан буён бошқариб келмоқда. Унинг қўл остида клуб олти марта Англия чемпиони бўлди, икки бор мамлакат кубогини, тўрт марта Лига кубогини ва уч марта Англия Суперкубогини қўлга киритди. Шунингдек, 2023 йилда "шаҳарликлар" Чемпионлар лигаси, УЕФА Суперкубоги ва клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ғолиби бўлишган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Насаф" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Динамо" билан дуранг ўйнади
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Фикрлар
Cityda ham qon alishardi