"Манчестер Сити" "Химнастик" ҳимоячиси Марини харид қилди

Aslanov Jasurbek
16 авг 2016
Ҳимоячи Пабло Мари "Химнастик"дан "Манчестер Сити"га ўтди.

"Химнастик" уч мавсум давомида клубга катта ёрдам берган Марига миннатдорчилик билдиради. Биз Паблонинг "Манчестер Сити"даги фаолиятига омад тилаймиз" - дейилади "Химнастик" баёнотида.

Ўтган мавсум Сегунданинг 25 та учрашувида майдонга тушган 22 ёшли испан, 1 та гол уришга муваффақ бўлди. "Химнастик" ЛаЛигага чиқишга яқин эди, аммо ўтиш турнирида "Осасуна"га мағлуб бўлди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com