"Манчестер Сити" Хартни текинга бериб юбормоқчи

Aslanov Jasurbek
31 июл 2018
"Манчестер Сити" дарвозабони Жо Харт Англия чемпионларига керак эмас.

"Шаҳарликлар" футболчи трансферидан 6 млн. евро ишлаб олмоқчи, аммо бундай пулни тўлайдиганлар топилмаса, посбон текинга бериб юборилиши мумкин.

Хартнинг ўзи навбатдаги ижара шартномаси ўрнига, клубни тўлиқ тарк этмоқчи.

Олдинроқ, Жо Хартга "Челси" ва "Фулхэм" қизиқиш билдирган эди, аммо иккала клуб ҳам ёзги трансфер ойнасида дарвозабон сотиб олишди. Харт учун "Ницца" ҳам даъвогарлик қилмоқда.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: The Times