"Манчестер Сити" ва "Бавария" Доннарумма учун курашга қўшилди
17 июл 14:15
Янгиликлар
"Манчестер Сити" ва "Бавария" Доннарумма учун курашга қўшилди
ПСЖ дарвозабони Жанлуижи Доннаруммага қизиқиш билдираётган "Челси" қаторига Европанинг яна икки гранди – "Манчестер Сити" ва "Бавария" ҳам кирди.
Бу ҳақда нуфузли инсайдер Николо Скира Х тармоғида хабар берди.
Унга кўра, ҳар икки клуб ҳам 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган шартномасини узайтириш масаласи ноаниқ қолаётган 26 ёшли дарвозабон атрофидаги вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда. Бироқ ҳозирча на ПСЖ, на Доннарумма расмий таклиф олган.
Transfermarkt футболчини 40 миллион еврога баҳоламоқда. Италиялик посбон 2024/2025 йилги мавсум 47 ўйин ўтказиб, 43 та гол ўтказиб юборган ва 17 марта ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Фикрлар