

Рўйхатдан "Уфа" собиқ хавбеки ўрин олган. 20 ёшли Зинченко 35-рақам остида тўп тепади.
Зинченко 2016 йилнинг июлида "Уфа"дан "Манчестер Сити"га ўтган эди. Футболчи ҳозиргача инглиз клуби сафида бирорта ҳам расмий ўйин ўтказгани йўқ.
СЎнгги мавсум Зинченко ижара асосида ПСВ шарафини ҳимоя қилди ва 17 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та голли пас берди.



