

Ўтган мавсум ижара асосида "Севилья" шарафини ҳимоя қилган 29 ёшли футболчи, янги мавсумда Туркия клубида ўйнаши мумкин.
Самир Насрига "Галатасарай" ва "Бешиктош" қизиқиш билдирмоқда. Истанбулнинг икки клуби футболчи учун 13 млн. евро тўлашга ва Насрининг ўзига 3 йиллик шартнома таклиф қилишга тайёр.
Самир Насри хизматларига "Марсель" ҳам қизиқиш билдирмоқда.



