"Манчестер Сити" директори клуб нима сабабдан Райс учун курашдан чиққанини айтди
02 июл 2023 17:57
Янгиликлар
"Манчестер Сити" директори клуб нима сабабдан Райс учун курашдан чиққанини айтди
"Манчестер Сити" ижрочи директори Ферран Сориано "шаҳарликлар" нима сабабдан "Вест Хэм" футболчиси Деклан Райс учун курашдан чиққанини айтди.
"Агарда лойиҳамизга қарайдиган бўлсак, биз энг бошида янгиланишларга мухтожлигимиз сезилганди ва ўзгаришлар сарфланган пуллар билан ҳам сезилди. Бироқ ҳозир ундай эмас. Сўнгги йиллар давомида катта трансферлар учун пул ишлатмай қўйдик. Ҳозир биз ақл билан йиғилган кадрларга эгамиз. Энди эса нарх бизга тўғри келмаса, трансферни бекор қиляпмиз", - деди Сориано.
"Сити" Райс учун 80+10 млн фунт тўламоқчи бўлганди. Бироқ "Вест Хэм" бунга рад жавобини берганди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади
Рўзиқул Бердиев "Пахтакор" майдонидаги мағлубиятдан кейин нималар деди?
Фикрлар