

"Sky Sports" хабарига кўра, Загребнинг "Динамо" клуби ҳужумчиси Антонио Марин қишки трансфер мавсуми якунига қадар АПЛга йўл олиши мумкин. Гап шундаки, 18 ёшли хорватиялик футболчи U-19 жамоалари ўртасидаги учрашувда "Манчестер Сити" мутасаддиларининг назарига тушган. Марин инглиз клуби учун 5 миллион еврога тушиши мумкин.
Футболчи жорий мавсум "Динамо"нинг асосий жамоасида таркибида олтита ўйин ўтказган, аммо самарали ҳаракатларни амалга оширолмаган.



