"Манчестер Сити" Англия футболи тарихидаги энг юқори даромадга эга бўлди

Sherzod Nurmatov
16 ноя 2023
"Шаҳарликлар" нафақат майдонда рекорд ўрнатишади.

"Манчестер Сити" ўзининг расмий сайтида 2022/23 йилги мавсум учун молиявий ҳисоботини эълон қилди. "Шаҳарликлар"нинг сўнгги мавсумдаги даромади 712,8 млн фунтни ташкил этди, бу инглиз футболи учун рекорддир. Аввалги рекордчи 648,4 млн фунт даромад билан "Манчестер Юнайтед" эди.

"Манчестер Сити" трансляциядан 299,4 млн фунт стерлинг ишлаб олди, тижорат даромади 341,4 млн фунт стерлингга, ўйин кунидан тушган даромад 71,9 млн фунт стерлингга етди. Даромад 80,4 миллион фунт стерлингни ташкил этиб, клубнинг ўтган йилдаги рекорд кўрсаткичи (41,7 млн)дан деярли икки бараварга кўпайди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: mancity.com