«Манчестер Сити» Агуэрони сотишга тайёр

Narzulla Saydullayev
20 янв 2017
«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола Серхио Агуэрони бошқа жамоага қўйиб юборишга қарши эмас.


Хабар қилинишича, бундан бир неча кун олдин футболчи ва мураббий учрашишган ва аргентиналик ҳужумчининг келажагини муҳокама қилганлар.

Миш-мишларга қараганда, Гвардиола "шаҳарликлар" таркибида тубдан ўзгартириш амалга оширмоқчи ва унда Габриэль Жезус асосий футболчи сифатида кўрилмоқда.

Шу сабабли Агуэро ўзига янги жамоа қидирса ҳам бўлаверади.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: The Sun