Манба: Суарес "Ривер Плейт" футболчисига айланди

Оқил Абдубарноев
27 июн 2022
Уругвайлик ҳужумчи Луис Суарес "Ривер Плейт" футболчисига айланди.

Бу ҳақда ESPN журналисти Кристиан Мартин хабар бермоқда.

"Барселона"нинг собиқ ҳужумчиси сўнгги икки мавсум давомида "Атлетико Мадрид" шарафини ҳимоя қилди. 35 ёшли форварднинг мадридликлар билан шартнома муддати якунига етди ҳамда футболчи эркин агент сифатида янги жамоаси сафига қўшилади.


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: ESPN