Манба: Шомуродов "Кальяри"да қайси рақам остида ҳаракат қилиши маълум

Sherzod Nurmatov
8 авг 2023
Бу ҳақда "Championat.asia" журналисти Толибжон Қосимов хабар берди.

"Элдор Шомуродов янги клуби "Кальяри"да қайси рақамда ўйнаши маълум. Терма жамоамиз сардори 61-рақамни танлади", – дейилади хабарда.

Аввалроқ форвард "Комо"га қарши ўртоқлик ўйинида 34-рақамда ўйнаганди. 

Эслатиб ўтамиз, Элдор "Женоа"да 61-рақамда ҳаракат қилган эди.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: championat.asia