

"Охирги жамоаси "Қизилқум" бўлган тажрибали дарвозабон Игнатий Нестеров янги клубга ўтиш арафасида. "Пахтакор" клуби машғулотларида ҳам иштирок этган посбон водийга йўл олади.
Ўзбекистонда ёзги трансфер ойнаси 5 июль куни очилади. Игнатий Нестеров июль бошида "Навбаҳор" жамоаси сафига бориб қўшилади. Томонлар ўзаро келишувга эришган.
Эслатиб ўтамиз, "Навбаҳор"ни олдинда ОЧЛ саралаши ҳам кутиб турибди", – дейилади Толибжон Қосимов хабарида.



