"Ман Сити" Шеркига альтернатив топиб қўйди

Mirjalol Normatov
4 июн 2025
"Манчестер Сити" Райан Шеркининг трансфери барбод бўлишига ҳам тайёр турибди.

Олдинроқ "шаҳарликлар" "Лион"нинг 21 ёшли футболчиси билан келишиб олгани ва клубга расмий таклиф билан чиқишга тайёрлиги борасида маълумотлар тарқаганди.

"L’Équipe" маълумотига кўра, Шерки ҳали ҳамон якуний жавобни айтмаган. Шу сабабли клуб ҳар эҳтимолга қарши альтернатив сифатида "Лейпциг" ярим ҳимоячиси Хави Симонсни кўрмоқда.

Футболчининг ўзи ҳам еврокубокларга илина олмаган сабабли жамоадан кетишни ният қилиб юрибди.

Ўтган мавсумда Симонс Бундеслиганинг 25 ўйинида 10 та гол ва 7 та ассист қайд этди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: L’Équipe