"Ман Сити" Ковачич бўйича музокараларни бошлади. "Челси" футболчини сотишга тайёр

Administrator
31 май 2023
Матео Ковачич "Ман Сити"да фаолиятини давом эттириши мумкин.

"Шахарликлар" "Челси" клуби билан Матео Ковачич трансфери борасида музокараларни бошладилар. 29 ёшли ярим ҳимоячининг вакиллари "Сити" билан шахсий шартнома борасида музокара олиб боришмоқда. 

"Челси" ярим ҳимояни қайта қуришни режа қилмоқда ва шу сабаб ҳам Ковачични сотишга тайёр. Музокаралар айни дамда давом этмоқда.

Маълумот учун, Ковачич ўтган мавсум АПЛ доирасида 27 та учрашувда қатнашиб, битта гол ва иккита ассист қайд этди.


AdministratorМуаллиф
Манба: twitter.com/FabrizioRomano