Энцо Мареска: "Йўқ, "Ливерпуль", "Арсенал" ва "Ман Сити" Кукурельяга ўхшаб йиқилмаса керак"

Omonjon To`xtamirzayev
9 дек 2024
Энцо Маресканинг фикрига кўра, "Челси" Премьер-лига чемпионлигига кураша олмайди.

"Ўйлашимча, "Арсенал", "Ливерпуль" ва "Ман Сити" Кукурельяга ўхшаб сирпаниб, йиқилиб тушмайди. 

Жиддийроқ гапирадиган бўлсак, биз ҳозирча титул учун курашишга тайёр эмасмиз. Англиянинг энг яхши клублари даражасига етишимизга ҳали бор, лекин биз кундан-кун яхшироқ бўлиш учун, ривожланиш учун меҳнат қиляпмиз", - деди Мареска.


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: Goal