

Жамоанинг янги бош мураббийи Сэм Эллардайс бўлади, у клуб билан қисқа муддатли шартнома имзолади.
66 ёшли англиялик 2018 йилнинг майида "Эвертон"дан истеъфога чиқарилгандан бери ишсиз юрган эди.
Эллардайс Англия Премьер-лигаси 14-тур доирасидаги "Астон Вилла"га қарши ўйиндаёқ "Вест Бромвич"ни майдонга бошлаб тушади.
"Вест Бромвич" жадвалда 13 ўйиндан сўнг 7 очко жамғарган ҳолда 19-ўринда бормоқда.




