Маъмуржон Отақулов: "Йигитларда чарчоқ аломати кўриниб қолди"
01 июн 2023 23:17
Янгиликлар
Маъмуржон Отақулов: "Йигитларда чарчоқ аломати кўриниб қолди"
Ўзбекистон кубоги мусобақасининг 3-туридан ўрин олган "Андижон SGS” - “Ғиждувон" (5:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар мураббийи Маъмуржон Отақулов матбуот анжуманида иштирок этди.
Ўйин ҳақида
- Бугунги ўйин ҳақида айтадиган бўлсам, 3-4 нафар асосий футболчиларимиз жароҳат сабаб ўйинга кела олишмади. Бундан ташқари йўлда тирбандликларга дуч келдик. Анча вақт мобайнида йўлда қолиб кетдик. Шу боисдан ҳам тайёргарлик жараёни кўнгилдагидек бўлмади.
- Биринчи бўлимнинг 20-дақиқасидаёқ 3 та тўп ўтказиб юбординглар. Бунга қандай изоҳ берасиз?
- Йигитлар балки ўйинга масъулият билан ёндашмагандир. Бош мураббийимиз бетоблиги сабаб ўйинга кела олмади. Қолаверса, бизда чарчоқ аломатлари ҳам кўриниб қолди.
- Жамоангиз футболчилари майдонда ўзаро тортишиб кетишди. Тартиб-интизом борасида муаммолар борми?
- Жуда тез голлар ўтказиб юбордик. Бунақа холатда ҳар қандай жамоада кайфият яхши бўлмайди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик
Испания Суперкубоги. "Барселона" "Атлетик"ни ўта йирик ҳисобда таслим этиб, финалга йўл олди
АПЛ. "Манчестер Сити" "Брайтон" билан ўйинда яна очко йўқотди. Ҳусанов тўлиқ ўйнади
Равшан Ҳайдаров: "Уч очко қўлга киритилди. Болаларча қилинган хатолар Эронга қарши ўйинда такрорланмайди деб умид қиламан"
Фикрлар