UZ

Сўнгги янгиликлар

18:59Футзал. Ўзбекистон Россияга қарши ўйинда даҳшатли камбэк қайд этиб, ғалабага эришди  1 18:47Азиз Амонов — "Динамо" футболчиси  2 18:25"Арсенал" мухлислари учун хушхабар  0 17:39"Насаф": Шароф Муҳитдинов билан шартнома узайтирилди  1 16:46Филипе Луис Европа клубини бошқармоқчи  5 16:06"Ливерпул" Бразилиянинг ёш иқтидорларидан бирини нишонга олди  1 14:5241 ёшли Тьяго Силва эркин агентга айланди  1 13:58Рауф Инилеев: "Мундиал арафасида ҳеч ким жароҳат олмаслиги муҳим, чунки захирамизда бошқа Шомуродов, Юсупов ва Ҳусанов йўқ"  10 13:55Пауло Дибала энди "Рома"га керак эмас  3 13:22“Рома” Мадрид клуби ўйинчисини қишда ўзига жалб қилмоқчи  0 13:02TVCOM'да бугунги тақвим: OCTAGON 83 жанглари ва бошқалар  0 12:43Норчаев Германияда операция қилинди. У қачон сафга қайтади?  3 12:11МЮ ва "Ньюкасл" португалиялик ярим ҳимоячи учун кураш олиб боради  3 11:38"Ман Сити" хавбеки Эчеверри бошқа клубларга ҳам қизиқ. "Байер"даги ижара ўйин амалиёти етишмаслиги сабабли бекор қилиниши мумкин  0 11:26"Ғазалкент" футбол клуби қайтди   6

Маъмур Икромов: ”Ғалабага ўз ҳиссамни қўшганимдан хурсандман” Янгиликлар

Маъмур Икромов: ”Ғалабага ўз ҳиссамни қўшганимдан хурсандман”

Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон кубоги финал учрашувида “Локомотив” “Насаф”ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди.
Ўйиндан сўнг “темирйулчилар” дарвозабони Маъмур Икромов сайтимиз учун интервью берди.

- Икки жамоа ҳам натижа учун, ғалаба учун ўйнади. Курашларга бой бўлди. Омад бизга кулиб боқди ва биз ғалаба қозондик. Тезкор гол уриб, ҳужум қилишга ҳаракат қилдик ва ҳисобни ушлашга ҳам ҳаракат қилдик.

- Мураббий ўйиндан олдин жамоани қандай руҳлантирди?
- Майдон ҳолати унча сифатли эмасди. Ўйин давомида майда узатмалар беришга қийналдик. Биринчи таймдан кейин мураббийимиз узоқ узатмалар оширишга кўрсатма берди.

- Бугунги финалнинг ташкилий масалалари ҳақида нима дея оласиз?
- Ҳаммаси яхши ўтди. Ҳаммаси учун раҳмат. Бугун бизни қўллаб-қувватлаган мухлисларга ҳам раҳмат ва Қаршидан келган мухлисларга раҳмат. Иккала жамоанинг мухлислари ўйинни  кўтаринки руҳда ўтишига сабабчи бўлди.

- Бугунги ўйинда Игнатий Нестеров ўрнига сиз асосий таркибда тушдингиз. Бунга сабаб нима? Нестеровнинг жароҳати бормиди?
- Менимча жароҳати йўқ эди. Бу мураббийларнинг танлови.

- Чемпионат ўйинларида ва бугунги ўйинда ҳам Драган Черан асосан бирга-бир вазиятда ҳужум қилади...
- Ҳа. Иккинчи таймда шундай вазият бўлди. Ҳимоячиларимиз улгурмай қолди ва ман олдинга чиқдим. Худога шукур жамоани голдан қўтқариб қолдим. Ғалабага ўз ҳиссамни қўшганимдан хурсандман.

Дилдора Холбоева
Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика