Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Мальорка" билан дуранг ўйнади, мадридликлар ўйинни ўн киши бўлиб якунлашди

Alisher Ostonov
21 сен 2025
Ла Лига 5-тур доирасидаги "Мальорка" — "Атлетико" ўйини бўлиб ўтди.

Хулиан Альварес 14-дақиқада пенальтини голга айлантиролмади. Ўйиннинг 72-дақиқасида унинг ўрнига майдонга тушган Александр Сорлот тўғридан-тўғри қизил карточка олиб майдонни тарк этди. "Атлетико" шунга қарамай 79-дақиқада Конор Галлахернинг голи туфайли ғалабага яқин келганди, аммо 85-дақиқада "Мальорка" ҳужумчиси Ведат Мурики ҳисобни тенглаштирди.


21 сен 2025, 19:15
Mallorca — Atlético Madrid
1 – 1
Тугади




Alisher OstonovМуаллиф
Манба: championat.asia