Мальдини: "Авваллари барча Италиядан ўрганар эди, ҳозир футболимиз анча орқада"

Aslanov Jasurbek
28 май 2016
"Милан" ва Италия терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Паоло Мальдинининг фикрича, Италия футболи рақобатчиларидан орқада.

"Ҳозир Италия футболи анча орқада. Буни Чемпионлар лигаси ва Европа лигасидан билиб олиш мумкин. Испан клублари тактика ва маҳорат борасида бошқа даражада. Авваллари барча Италиядан ўрганар эди, ҳозир бундай эмас. "Реал", "Атлетико" ва "Барселона" ҳар мавсум Чемпионлар лигасида асосий фаворитлардан ҳисобланади. Биз яна футбол модасининг дизайнерларига айланишимиз керак" - дейди Мальдини.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Goal