
"Жоҳор" қаторасига 109 та ўйиндан бери мағлуб бўлмаяпти ва охирги 12 мавсумда Малайзия чемпионига айланди. "Дарул Тазим" охирги марта 2021 йилда имкониятни бой берган эди.
Бундан олдинги жаҳон рекорди — мағлубиятсиз 108 та ўйин — Кот-д'Ивуарнинг "АСЕК Мимозас" клубига тегишли бўлиб, 1989–1994 йилларда ўрнатилган эди.
Таъкидлаш жоизки, энда "Жоҳор" кетма-кет эгалланган мамлакат чемпионлиги олтин медаллари сони бўйича ҳам жаҳон рекордчисига айланмоқчи. Ҳозирда бу ютуқ Вануату карлик мамлакатининг "Тафеа" клубига тегишли — кетма-кет 15 та соврин.