UZ

Сўнгги янгиликлар

13:54Аҳмедов "Навбаҳор"дан кетди: унинг янги жамоаси маълум  5 13:32"Манчестер Юнайтед" "Борнмут" ярим ҳимоячисини шорт-листга қўшди  0 13:03Рэшфорд кейинги режалари билан ўртоқлашди  0 12:34Расман: "Сўғдиёна" сербиялик дарвозабон трансферини эълон қилди  4 12:06Халқаро спорт тадқиқотлари маркази Ўзбекистон Суперлигасининг энг қиммат футболчилари рўйхатини эълон қилди  3 11:42Футзал бўйича Олий лига 7-тур учрашувлари қаерда ўтказилиши маълум  0 11:11U-23 Осиё чемпионати-2018. Тор-мор этилган грандлар, Японияга ёрдам беролмаган Хави Алонсо, самолётдаги раққосалар ҳамда "қор жанги"да қўлга киритилган тарихий чемпионликни ёдга оламиз  5 10:48Юнус Али: “Жуда қийин ўйин бўлди”  1 10:20Бензема сурат учун 10 миллион евро тўлади  10 09:52Sofascore. Ашурматов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  0 09:24Самандар Мавлонқулов фаолиятини пойтахтда давом эттиради  0 08:56"Насаф" футболчиси фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттиради  6 08:28Sofascore. Кечаги учрашувдан сўнг "Бургутлар" неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:25ОЧЛ-2. “Ал-Аҳли” - “Андижон” 2:0  2 07:59Расман. Ўзбекистон чемпиони "Қўқон-1912" билан шартнома имзолади  3

Малайзия. Бобур Акбаров ва «Куала-Лумпур» премьер-лига чемпиони Янгиликлар

Малайзия. Бобур Акбаров ва «Куала-Лумпур» премьер-лига чемпиони

Хабарингиз бўлса керак, жорий мавсум бир нечта ҳамюртларимиз фаолиятини Малайзия чемпионатида давом эттирмоқда.

Андижонлик 28 ёшли футболчи Бобур Акбаров бу йил илк бор ўзини хориж чемпионатида синаб кўрмоқда. Айтиш керакки, Акбаровнинг хориждаги дебют мавсуми омадли чиқди. Боиси унинг жамоаси «Куала-Лумпур» Малайзия премьер лигасида чемпионлик шохсупасига кўтарилди. Кеча премьер лиганинг сўнгги тур ўйинлари бўлиб ўтди. Акбаровнинг жамоаси бўлмиш «Куала-Лумпур» сафарда «Джохор ДТ»га қарши баҳс олиб 1:0 ҳисобида мағлуб бўлди. Аммо шунга қарамай Куала-лумпурликлар чемпионатни якунда 1-ўринда тугатиб, келаси йил супер лигада иштирок этиш хуқуқини қўлга киритди.

Эътиборлиси Бобур Акбаров бу йил жамоаси таркибида деярли барча учрашувларида тўлиқ иштирок этиб, ўз олдига қўйилган мақсадига эришишида муносиб хисса қўшди.

Айтишларича, «Куала-Лумпур» футбол клуби раҳбарияти Бобур Акбаров билан ўртадаги шартномани яна узайтириш таклифини билдирган. Айни дамда томонлар бу борада ўзаро музокара олиб бормоқда.



Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика