

Қуйида бу юрт вакилларига қарши кечган барча учрашувларнинг қайдномаларини эътиборингизга ҳавола қиламиз. Терма жамоамиз шу кунга қадар Малайзия билан беш маротаба тўқнаш келган. Уларнинг барчасида ҳамюртларимизнинг қўли баланд келган, дея оламиз. Термамиз 19 бор рақиб дарвозасини ишғол қилган бўлса, рақиб 2та тўп киритган. Ўзаро учрашувларда тўпурарлар рўйхатини Миржалол Қосимов, Игорь Шквирин, Максим Шацких, Тимур Кападзе, Александр Гейнрих 2та тўп билан бошқариб турибди. Азамат Абдураимов, Шуҳрат Мақсудов, Николай Ширшов, Даврон Файзиев, Улуғбек Бақоев, Азиз Ибрагимов, Сервер Жепаров, Анвар Ғофуров, Баҳодир Насимов ўз ҳисобига 1тадан гол ёздириб қўйган.



