Малайзия Баҳрайн билан ўртоқлик учрашуви ўтказади

Xayrulla Xoliqov
17 июл 2020
Малайзия терма жамоаси тўхтаб қолган ЖЧ-2022 саралаш босқичидан олдин ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

2 октябрь куни бўлиб ўтадиган ўйинда малайзияликлар Баҳрайнга қарши баҳс олиб боришади. Бу БАА билан кечадиган ўйиндан олдин ўзига хос тайёргарлик вазифасини ўтайди.

Айни пайтда Малайзия ўз гуруҳида 9 очко билан иккинчи ўринда боряпти. Пешқадам Вьетнам ҳисобида 11 очко бор. Баҳрайнга қарши ўртоқлик ўйини Манамада ташкил этилади. Баҳрайн ҳам ўз гуруҳида 9 очко билан иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Гуруҳ пешқадами Ироқ эса 11 очко тўплаган.


Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: the-afc.com