UZ

Сўнгги янгиликлар

13:26Йошко Гвардиол — "Барселона"нинг трансфер мақсади  0 12:58"Манчестер Юнайтед" Дюмфрисни нишонга олди  0 12:25Нико Пас "Реал" туфайли "Манчестер Сити", "Ливерпуль”, "Челси" ва "Арсенал" таклифларини рад этди  2 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Челси", "Ман Сити", "Ливерпуль", "Реал" ва бошқалар  0 11:51"Атлетико" "Бавария" ярим ҳимоячиси Горецкага қизиқиш билдирмоқда  0 11:29"Насаф": Абдувоҳид Неъматов билан шартнома узайтирилди  6 10:44Уэйн Руни Жуд Беллингем ҳақида фикр билдирди  0 10:16Сака "Арсенал" тарихидаги энг кўп маош оладиган футболчига айланади  0 09:49"Арал" тўпурари фаолиятини Суперлигада давом эттиради  0 09:23"Навбаҳор" футболчиси ОКМКни танлади  1 08:56"Хоразм" футболчисига Суперлиганинг 4 клубидан қизиқиш бор  0 08:30"Андижон" дарвозабони Қирғиз Республикасида "Йил футболчиси" бўлди  3 08:02Забиҳилло Ўринбоевнинг "Навбаҳор"даги тақдири маълум  5 07:36"Пахтакор" футболчиси ОКМКга ўтмоқда   1 02:27Бундеслига. "Боруссия Д" ўз майдонида "Боруссия М"ни мағлуб этди  0

Максим Шацких ва бошқалар — Суперлигада 17-турнинг энг яхшилари Янгиликлар

Максим Шацких ва бошқалар — Суперлигада 17-турнинг энг яхшилари

Championat.asia сайти Ўзбекистон Суперлигаси 17-турининг энг яхшиларини аниқлади.

Championat.asia сайти талқинига кўра 17-турнинг энг яхши дарвозабони – Владимир Назаров ("Пахтакор")

"Пахтакор" ушбу турда Жиззахда "Сўғдиёна" меҳмони бўлди, "шерлар" посбонининг ўйинда кўрсатган бир неча сейвлари жамоага ғалабани тақдим этди. Шу тариқа Назаров турнинг энг яхши посбони сифатида эътироф этилди. 


Championat.asia сайти талқинига кўра 17-турнинг энг яхши мураббийи – Максим Шацких ("Пахтакор")

"Пахтакор" меҳмонда турнир жадвалида ўзидан юқори бораётган "Сўғдиёна"ни муҳим ўйинда мағлуб этиб, Жиззах жамоасини ўзидан қочириб юбормади. Бунга қадар "Сўғдиёна" "Нефтчи"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, аммо Тошкент жамоаси сафарда Бошкович шогирдларидан устун келди. Қайд этиш керакки, Шацких мезбонларнинг 6 ўйинлик мағлубиятсиз сериясига барҳам берди.



Championat.asia сайти талқинига кўра 17-турнинг энг яхши футболчиси – Жаба Жигаури ("Насаф")

Грузиялик футболчи Қаршида ўтган "Насаф"га қарши баҳсда 3-дақиқадаёқ рақиб дарвозасига тўп киритган ҳолда, ҳисобни очди. Жигаури 68-дақиқада Марушичнинг голига ассистентлик қилди ва ҳақли равишда турнинг энг яхши ўйинчисига айланди.


Championat.asia сайти талқинига кўра 17-турнинг энг чиройли голи муаллифи – Анвар Ҳожимирзаев ("Динамо")

Самарқандликлар ўйинчиси Анвар Ҳожимирзаев "Металлург"га қарши ўйинда ўзи бошлаган ҳужумни муваффақиятли якунлади ва турнинг энг чиройли голини урди.



 

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика