UZ

Сўнгги янгиликлар

01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  2 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  15 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  4 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  29 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  164 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  47 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  1 22:58Мухлисга тупурган футболчи 4 ўйинга четлатилди  3 22:18Лингард эркин агентга айланди  0 21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  6 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  6 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  4 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3

Максим Шацких "Локомотив" мураббийи бўлиши учун беш сабаб Янгиликлар

Максим Шацких "Локомотив" мураббийи бўлиши учун беш сабаб

Тошкентнинг "Локомотив" клубига иккинчи даврада келган ва жамоанинг натижаларини ижобий томонга ўзгаришида катта ҳисса қўшган Тимур Кападзе эндиликда бор эътиборини Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига қаратади.

Савол эндиликда жамоани ким бошқаради? Қайси мутахассис "Локомотив"ни айни пайтдаги ҳолатига ва сиёсатига мос? Мен бу борада ўзимнинг таклифимни беришни лозим топдим. фикримча, ҳозирда жамоага энг яхши вариант ўзбекистонлик собиқ футболчи Максим Шацкихдир.  Гарчи бугунги кунда у "Ротор"да фаолият олиб бораётган бўлсада агарда таклиф билан чиқилса албатта келиши мумкин. Бунга унинг ўзи ҳам қарши бўлмайди деб ўйлайман. Нима учун айнан Шацких? Қуйида шу хусусида сўз боради.

1. Европа ҳавосини олган мураббий ва халқаро тажрибага эга

Барчангизга маълумки "Макс" проффессионал футболчилик фаолиятини хорижда бошлаган, шу муҳит остида тарбияланган, таниқли ва кучли мутахассислар қўл остида тўп тепган. Турли халқаро учрашувларда иштирок этган. Унинг қарашлари ҳам ўзимизнинг маҳаллий мураббийларникидан фарқ қилиши табиий. Шацкихнинг айниқса Валерий Лобановскийдан ўрганган нарсалари унга мураббийлик фаолиятида фойда бериши шубҳасиз. Иккинчидан "Локомотив" клуби ҳозирда эшитишимизга қараганда хорижлик мутахассисни жамоага жалб қилиш борасида ўйламоқда. Шундай экан Максим Шацких варианти хорижлик мураббий тамойилига тўлиқ мос келади. Бошқа томондан эса унинг ўзбек футболига мослашиши, кўникиб олишига ҳеч қанча вақт кетмайди.

2. "Локомотив"нинг мухлислари кўпаяди

Максим Шацкихнинг миллий терма жамоамиз либосидаги ўйинларини ўзбекистонлик футбол ишқибозлари ҳамон завқ билан эслашлари аниқ. Чунки у миллат қаҳрамони, кимлар учундир ўзбек футболи тарихидаги энг яхши ҳужумчи, яна кимлар учундир эса афсона. Агарда бу амалга ошадиган бўлса ишқибозлар ўзининг севимли футболчисини эндиликда мураббий сифатида қўришлари қизиқ бўларди. Ишонинг "Макс"нинг келиши "Локомотив" иштирокидаги учрашувларда мухлисларнинг ўз-ўзидан кўпайишига олиб келади. Стадионларга ажойиб футбол муҳити қайтади. Ҳамма ҳам "Локо"га мухлислик қилмаслиги мумкин, лекин Шацких учун стадионга келишларини тахмин қилиш қийин эмас. Умумий қилиб айтганда  "Макс" ўзи билан бирга мухлисларини ҳам стадионга қайтаришини таъминлайди.

3. Ўзбек футболи учун бегона эмас

Дейлик, "Локомотив" Шацкихдан ташқари бошқа бир мутахассисни таклиф қилди ва бош мураббийликка тайинлади. У инсоннинг юқорида зикр етилганидек ўзбек футболига, менталитетга, футболчиларга ва шароитга мослашиши маълум бир фурсатни талаб қилади. Боиси ҳали келаётган хорижлик мураббий футболимизни тўлиқ билмайди ва ўрганиб олиш учун вақт сарфлайди, бундан эса ҳар икки томон ҳам ютқазади. Максим билан эса бу жараён кўпга бормаслигига ишонамиз. Чунончи, ўзбек футболини яхши билади, барча нарсалардан хабардор, ўзбекистонлик футболчиларнинг потенциали ва нималарга қодирлиги ҳақида тасаввурга эга. Футболимизга кеча ёки бугун келиб қолмаган. Етарлича маълумот базаси шаклланган. Қолаверса у билан ишлаш футболчилар учун қизиқ кечади ва ўзига хос тажриба мактабини ўтайди.

4. Рус тилини билади ва ўзаро мулоқотда муаммо бўлмайди

Футболчи ва мураббийнинг ўртасидаги энг муҳим омил бу ўзаро тушунишдир. Бунда эса тилнинг аҳамияти катта. Кўпинча натижалар ҳам шунга боғлиқ бўлиб қолади. Айрим паллаларда ўйинчи мураббийини яхши тушуна олмаслиги натижасида турли зиддиятлар келиб чиқади. "Макс"да эса тил борасида муаммо бўлмаслиги аён. У кўрсатмаларни рус тили орқали бемалол эркин тарзда футболчиларга етказиб бера олади.

5. "Локомотив"нинг ҳозирги ёшлар билан ишлаш сиёсатига тўлиқ мос келади

"Локомотив" жорий мавсумдан эътиборан сиёсатини ўзгартирди ва ўз футбол мактабидан етишиб чиққан ёшларга урғу бера бошлади. Биринчи даврада Андрей Фёдоров ёш футболчилар билан натижа кўрсатишда қийналди ва истеъфога чиқарилди. Иккинчи даврада эса Темур Кападзе қўл остидаги бор футболчилар билан ҳам нимадир қила олиш мумкинлигини исботлади. Максим Шацких ҳам худди Кападзе сингари мураббийлик карьерасини "Динмо Киев"нинг ёшлар жамоасидан бошлади. Унда ёш иқтидорлар билан ишлаш кўникмаси мавжудлиги "Локомотив"нинг ёшлари билан ишлашда муаммога дуч келмаслигини билдиради.

Албатта бу менинг шунчаки таклифим ва мулоҳазаларим. Халқимизда "Олдингдан оққан сувнинг қадри йўқ",- деб бежиз айтилмаган. Пайтида футболчи сифатида майдонда борини берган ва ҳозирда бошқа хориж клубларда ишлаётган ўзимизнинг собиқ футболчиларимиздан унумли фойдаланиш пайти келди. фикримча улар сўнгги йилларда клубларимизда фаолият олиб борган чет эллик мураббийлардан кўра футболимизга нимадир бера олишади.

Абдулазиз Искандаров

Рейтинг: +30   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика