Максим Шацких: "Жамоалар азалдан принципиал рақиб бўлишган"
18 июл 2023 22:01
Янгиликлар
Максим Шацких: "Жамоалар азалдан принципиал рақиб бўлишган"
- Эртанги учрашув ҳақидаги фикрларингиз билан бўлишсангиз. Қишда бўлиб ўтган биринчи учрашувда "Пахтакор" ғалаба қозонган эди.
- Бўлажак баҳс биринчисидан қолишмайди деган умиддаман. "Қайрат" яхши жамоа ва кучли рақиб. Улар ўз майдонида ўйнашмоқда ва ғалаба қозонишга ҳаракат қилишлари аниқ. Биз эса ҳозирда мавсумнинг иккинчи қисмига тайёргарлик кўрмоқдамиз. Эртанги ўйин қизиқ бўлишига ишончим комил, сабаби жамоалар азалдан принципиал рақиб ҳисобланишади.
- Жамоа мавсумнинг иккинчи қисмига тайёргарлик кўраётганини айтиб ўтдингиз. Эртанги учрашувда, тактик ўзгаришларга қўл уриб, янги футболчиларни синаб кўрасизми ёки натижа кўпроқ муҳим бўладими?
- Натижа биринчи ўринда эмас, лекин бу биз ярим куч билан ўйнашимизни англатмайди. Ҳар доим максимум салоҳиятимизни ишга солишимиз керак. Олдинда бизни қийин жадвал кутиб турибди. Август ойида 9та учрашувда қатнашишимиз керак бўлади. Эртанги учрашувга йигитлар тайёр бўлиши керак.
Фикрлар