

Ёзнинг қайноқ палласида Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси Марказий Осиё дербисида ён қўшнимиз, Қозоғистон футболи байроқдори "Қайрат" клубига қарши халқаро ўртоқлик учрашуви ўтказади.
Клублар ўртасидаги келишувга кўра, "Қайрат" ва "Пахтакор" бу сафар Олмаота шаҳрида тўқнаш келади. Баҳс 19 июль куни "Марказий" стадионда маҳаллий вақт билан 20:00да, Тошкент вақти билан эса 19:00да бошланиши режалаштирилган.
"ҚАЙРАТ" - "ПАХТАКОР"
19 июль, 2023 йил
20:00 (Олмаота), 19:00 (Тошкент)
"Марказий" стадион, Олмаота



