

"Реал"да Эден Азар бор, ўтган ёзда Родриго сотиб олинди, шунингдек, Рейньер ҳам жамоага ўтади. Шу боисдан бундай миш-мишларга эътибор қаратмасликни сўрардим.
Ушбу мавсумда еврокубоклар жуда қийин ўтаётган бўлса-да, АПЛ жамоалари ҳозирда энг яхшилари. "Реал" ва "Барселона" ҳақида ундай дея олмайман.
Гарчи кўплаб футболчи сотиб олишган бўлса-да, икки клуб ҳам ишончни оқлай олишмади. Улар ҳали ҳам таркибни кучайтиришни исташмоқда.
Номи "Реал" ёки "Барселона" бўлса-да, Мане ва Салоҳ дунёнинг энг яхши клубини ташлаб кетишмайди", - деди Макманаман.



