

Олдинроқ "Манчестер Юнайтед" Германия терма жамоаси футболчисига қизиқиш билдираётгани маълум қилинган эди.
"Швайнштайгернинг ван Гал билан муносабатлари яхши. Унинг "Манчестер Юнайтед"га ўтишидан ажабланмаган бўлар эдим. Бастиан "Бавария"да қолишига умид қиламан, чунки у жамоада муҳим ролни ижро этади" - дейди Макай.



