

“Бу “Олд Траффорда”ги мавсумнинг илк ўйини эди. Айрим вазиятларда ҳаяжон бўлганлигини тан олиш лозим. Биринчи бўлимни ҳам яхши ўтказа олмадик. Дарвозамиз олдида тўпни йўқотиб қўйган ҳолатлар ҳам бўлди. Аммо танаффусдан сўнг ўйинимизни яхшиладик. Иккинчи бўлимда ҳужум чизиғимиз ўз имкониятларини намойиш этди. МЮ ўтган мавсум ўз майдонида атиги 2 та ўйинда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолганини билардик. Бизнинг асосий вазифамиз эса “Олд Траффорд”ни қўрғонга айлантиришдан иборат”,—дейди Магуайр.
Sky Sports телеканали Магуайрни “Манчестер Юнайтед”—“Челси” учрашувининг энг яхши ўйинчиси дея топди.



