

"Реал Мадрид" ўз режаларини ўзгартирмаяпти. Клуб ҳамон Винисиус Жуниор билан шартномани узайтириш ниятида. "Реал"дагилар тез орада Вини ва Алонсо ўртасидаги муаммо ҳал бўлишига умид қилишмоқда.
Аввалроқ Винисиус "Реал"ни тарк этиш ниятида эканлигини ва агентига янги жамоа топишни сўрагани ҳақида хабар берилганди.
Винисиуснинг "Реал" билан шартномаси 2027 йилгача мўлжалланган.



