Мадагаскардаги стадионда бир мухлис вафот этди ва 37 нафар одам жароҳатланди

Narzulla Saydullayev
10 сен 2018
Африка кубоги саралаши доирасидаги Мадагаскар - Сенегал (2:2) учрашувида бахтсиз ҳодиса содир бўлди.

Антананаривадаги 22 минглик стадион мухлислар билан тўлиб тошди. Секторлардан бирида мухлис вафот этди ва 37 нафар мухлис жароҳат олди.

Ўйин бошланишига бир неча соат қолганида стадион атрофида узун навбатлар юзага келди. Стадион ичида одамлар хатто зиналарда ҳам ўтиришди.

Одам тўлгани боис секторлардан бирида дарвозани ёпишди ва одамлар бир-бирларининг устига чиқиб кетишди.

Бошқа маълумотларга кўра 47 мухлис тан жароҳати олган.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: dailysabah.com