UZ

Сўнгги янгиликлар

10:20Бензема сурат учун 10 миллион евро тўлади  3 09:52Sofascore. Ашурматов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  0 09:24Самандар Мавлонқулов фаолиятини пойтахтда давом эттиради  0 08:56"Насаф" футболчиси фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттиради  3 08:28Sofascore. Кечаги учрашувдан сўнг "Бургутлар" неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:25ОЧЛ-2. “Ал-Аҳли” - “Андижон” 2:0  1 07:59Расман. Ўзбекистон чемпиони "Қўқон-1912" билан шартнома имзолади  3 07:32Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”  25 00:50Расман: Ренан Лоди Бразилия клубига ўтди  0 00:20Флик "Барса" билан шартномасини 2028 йилгача узайтириш масаласини муҳокама қилади  0 23:55Ла Лигада декабрь ойининг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзодлар номи маълум қилинди  2 23:34ОЧЛ-2. "Ал Насср" "Ал Завраа" устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди. "Истиқлол" "Ал Муҳаррақ"дан устун келди  1 23:07ОЧЛ-2 "Аркадағ" ўз уйида "Ал Ҳалдия"ни мағлубиятга учратиб, плей-офф босқичига йўл олди!  24 22:55ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди  141 22:36Фабрегас: "Реал"даги исталган ўйинчи майдонга тушишга лойиқ. Алонсога қийин"  2

Любинко Друлович: Ўзбекистон ёшлар термаси – жуда кучли жамоа Янгиликлар

Любинко Друлович: Ўзбекистон ёшлар термаси – жуда кучли жамоа

Теглар :  ДруловичБАА
Ўзбекистон U-19 – БАА U-19 (1:0) ўртасидаги ўртоқлик ўйинидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида амирликлар бош мураббийи Любинко Друлович ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

“Бугун яхши ўйин гувоҳига айландик. Ўзбекистон ёшлар термаси – жуда кучли жамоа. Ўйинчиларимнинг майдондаги хатти-ҳаракатидан қониқиш ҳосил қилдим. Кўплаб вазиятлар бўлди, аммо улардан унумли фойдалана олмадик. Айтиш керакки, йигитларим охиригача курашди ва бундан мамнунман. БАА ёшлар термаси билан ишлаётганимга атиги 4 ой бўлди. Жамоанинг 7–8 нафар футболчиси ҳарбий ҳизматга чақирилгани учун муаммоларга дуч келдик ва жамоани деярли бошидан туздик. Умид қиламанки, янгидан тузилаётган жамоа муваффақиятларга эриша олади.

Осиё чемпионати саралашидаги рақиблар – Баҳрайн, Қирғизистон, Уммон анча хавфли. 31 октябрь куни Уммонга қарши бўлиб ўтадиган дастлабки ўйин оғир кечади. Мақсадимиз – гуруҳда биринчи ўринни қўлга киритиб, Осиё чемпионатига йўл олиш. Бугунги ўйиндаги ҳакамлик борасида эътирозлар йўқ. Футболчиларимиз гол ура олмаса, айб ҳакамда бўлмайди. Икки кундан кейин яна бир ўйин бор ва унда ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз”, – деди сербиялик мутахассис.

Маълумот учун, Любинко Друлович Сербия U-19 термаси, Сербия ва Македония миллий терма жамоаларида, шунингдек, Белграднинг “Партизан” клубида фаолият юритган.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика