UZ

Сўнгги янгиликлар

18:42Суперлига. 6-тур футболчиси - Зоран Марушич  1 18:27"Футбол олами". "Андижон" ва "Нефтчи" юта олмади, "Навбаҳор"да йирик ғалаба. 6-тур ҳақида ҳаммаси  0 18:13Суперлига. 6-тур голи муаллифи - Одил Ҳамробеков  1 17:55Суперлига. 6-тур мураббийи - Рўзиқул Бердиев  1 17:30Суперлига. 6-тур дарвозабони - Дилшод Йўлдошев  0 16:45Про лига. 7-тур учрашувларини бошқарадиган ҳакамлар маълум  0 16:22Суперлига. 7-тур ўйинларининг бошланиш вақтлари эълон қилинди  2 15:43Футзал. БМБ "Пахтакор" дарвозасига жавобсиз 7та тўп киритди  2 15:05Манба: "Динамо" футболчиларига 3 ойдан бери маош берилмаяпти  8 14:47Аукционга қўйилган дўппининг нархи 44 миллион сўмга етди. Барча пуллар болалар шифохонасига хайрия қилинади  13 14:33Олимпиадага чиққан Ўзбекистон U-23 терма жамоаси футболчиларига қанчадан мукофот берилгани маълум  44 13:47ЕЧЛ. "Реал" ва "Бавария"нинг бугунги ўйин учун тахминий таркиблари  26 13:27"Насаф"нинг асосий жамоаси кетидан футзал жамоаси ҳам голлар шоусида ғалаба қозонди  0 12:55Миличкович "Металлург"нинг 900-голи муаллифи  1 12:27"Пахтакор"да йўқотиш. Бу мавсум 5та гол урган футболчи сафдан чиқди  16

Любинко Друлович: "Орзу сари интилишда давом этамиз" Янгиликлар

Любинко Друлович: "Орзу сари интилишда давом этамиз"

U-23 Осиё чемпионати чорак финали доирасидаги БАА - Ўзбекистон учрашувидан олдин ҳар иккала жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

"Бизни катта ўйин кутяпти. Ўртоқлик ўйинида БАА жуда кучли ҳаракат қилган ва ғалаба қозонган. Рақибга нисбатан тикланишга вақтимиз кўпроқ эди. Биз орзуимиз сари интилишда давом этамиз. Ният Олимпиада ўйинлари.

Бизда аввалги турнирда иштирок этган бир неча футболчи бор - 8 нафар. Уларнинг тажрибаси кўпроқ. Бироқ бу сафарги турнир Олимпиада учун. Ўйинлар оғир бўляпти. Ҳаммада мотивация юқори. Чемпионликни ҳимоя қилиш осон эмас. Биз албатта энг юқори мақсадларни қўйганмиз.

Кореяга қарши ўйиндан кейин мен айтгандимки, биз турнир етакчилари билан ўйнадик ва гуруҳдан чиқдик. Бу эса осон кечгани йўқ. Биз бу сафар кучимизни тўлиқ тиклашимизга ишончим комил. БААга қарши учрашувгача жисмоний ҳолатимиз яхшиланади.

Ҳамкасбим фикрига тўлиқ қўшиламан. Ростдан ҳам ўйинлар жуда кескин бўлди. Битта гол фарқ кўп учрашув масаласини ҳал қилди. Япония, Эрон, Ироқ, Қатар каби кучлилар эса гуруҳда қийинчиликка дуч келишди. Айни вақтда турнирнинг 8та энг кучли терма жамоа қолди. Буёғига ўйинларни кичик деталлар ҳал қилиб қўяди", - дейди Любинко Друлович.



Рейтинг: +41   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика