

Биринчи даврани муваффақиятсиз ўтказган жамоа янги мураббий Виталий Левченко қўл остида пухта тайёргарлик кўряпти. Жамоанинг тажрибали етакчи футболчиларидан бири Лутфулла Тўраев кечаги машғулот олдидан фикрларини билдириб ўтди.
- "Нефтчи"нинг биринчи даврадаги ўйинлари ҳақида...
- Ҳаммаси маълум. Ортиқча изоҳга ҳожат йўқ. 13 ўрин биз учун яхши эмас. Ўзимиз шу "чуқур"га олиб тушдикми, ўзимиз олиб чиқамиз. Ортга йўлимиз қолмаган.
- Муваффақиятсизликка нималар сабаб бўлди, деб ўйлайсиз?
- Сабаблари кўп. Биринчи ўринда жароҳатлар панд берди. Шу боис ўз ўйинимизни кўрсата олмадик.
- Виталий Левченко ҳақида дастлабки таассуротлар қандай?
- Ҳозирда кўпроқ тикланишга эътибор қаратяпмиз. Ўртоқлик учрашувлари орқали ўйинимизни шакллантириб борамиз.
- Иккинчи даврадан шахсан ўзингиз нима кутяпсиз?
- Фақат ғалаба. Клубни аввалги мавқеини тиклашимиз лозим. Бундай ўринлар бизга ярашмайди. Ҳар бир ўйинда максимал ҳаракат қиламиз.



