

"Келинг, шошилмаймиз! Бу жуда оғир танлов. Ҳозирча биронта терма жамоа шарафини ҳимоя қилмадим, менда ўйлаб олиш учун имконият бор. Испания мен учун кўп нарса берди, бу мамлакатдан миннатдорман. Қайси терма жамоани танлаш эса, менинг шахсий ишим", - дейди Эрнандес.
Мавсумни захирада бошлаган ҳимоячи, иккинчи даврада асосий таркибдан жой ола бошлади. Ҳозирча у 8та учрашувда майдонга тушди.



