Лукаку "Реал"га қарши ўйинда ўйнамайди
02 ноя 2020 10:42
Янгиликлар
Лукаку "Реал"га қарши ўйинда ўйнамайди
"Интер" форварди Ромелу Лукаку ЕЧЛ гуруҳ босқичи 3-тури доирасида "Реал"га қарши ўйинда иштирок этмайди.
Футболчи чап оёғи сон соҳасидан жароҳат олганди. Шу боисдан у А Серия доирасида "Парма"га қарши ўйинда қатнашмаганди. Унинг якшанба куни бўладиган "Аталанта" билан ўйинда иштирок этиши ҳам сўроқ остида турибди.
"Реал" билан ўйингача "Интер" ҳимоячиси Милан Шкриньяр сафга қайтиши кутилмоқда. Ҳозирча жамоанинг якшанба куни коронавирусга топширган тести натижалари маълум қилинмаган.
Фикрлар