Лукаку: "Конте билан бирга ишлаётганимдан хурсандман"

Mirjalol Normatov
22 сен 2019
"Интер" ҳужумчиси Ромелу Лукаку А Серия доирасида "Милан" устидан қозонилган ғалабадан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Конте билан муносабатларимиз яхши. У менга катта ёрдам бермоқда. 26 ёшдаман ва менга шундай катта иштиёқ берадиган инсон керак. "Интер"да ўйнаш ва Конте билан бирга ишлашдан мамнунман.

Дербидаги ғалаба - муҳим натижа. Бироқ олдинда "Лацио"га қарши осон бўлмаган баҳс кутиб турибди. Соврин? Ҳали бу ҳақида ўйлашга жуда эрта", - деди Лукаку.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Football Italia