Лукаку Бельгия терма жамоаси машғулотини ўтказиб юборди

Aslanov Jasurbek
26 июн 2018
Бельгия терма жамоаси ҳужумчиси Ромелу Лукаку Англияга қарши ЖЧ-2018 гуруҳ босқичининг 3-тур учрашувини ўтказиб юбориши мумкин.

Маълумотларга кўра, футболчи Тунисга билан ўйинда (5:2) кичик жароҳат олди ва сўнгги машғулотда иштирок этмади. Тиббий кўрикдан сўнг, Лукакуда жиддий шикастланиш аниқланмади, бироқ "қизил иблислар" устози Роберто Мартинес ўзининг асосий ҳужумчиси соғлиги билан таваккал қилмайди.

Англия ва Бельгия терма жамоалари ўртасидаги учрашув 28 июнь куни Калининградда бўлиб ўтади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Daily Mail