Лука Модрич "Реал" билан янги шартнома имзолашга яқин
23 апр 2022 11:30
Янгиликлар
Лука Модрич "Реал" билан янги шартнома имзолашга яқин
"Реал" ярим ҳимоячиси Лука Модрич клуб билан 2023 йилнинг июнига қадар мўлжалланган янги шартнома бўйича келишувга эришди.
Томонлар янги битимни муҳокама қилишмоқда. Клуб ва футболчи ҳамкорликнинг давом этишини хоҳлайди.
Модрич жорий мавсум мадридликлар таркибида барча мусобақаларда 37та ўйинда майдонга тушиб, 3та гол ва 9та ассист қайд этди.
Амалдаги шартнома 2022 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Фикрлар