Луизао фаолиятини якунлади

“Бенфика” сардори футболчилик фаолиятини якунлади.

37 ёшли бразилиялик ҳимоячи клуб билан 2019 йилгача тузилган шартномасини бекор қилиш борасида келишиб олди. Энди Луизао “Бенфика”нинг халқаро алоқалар бўйича директорига айланади. Футболчи 2003 йилдан бери жамоада тўп суриб келаётган эди. У амалдаги мавсумда жамоа таркибида бирорта ҳам ўйинда майдонга тушгани йўқ.


Манба: “Бенфика” расмий сайти