Луисма Эрнандес: "Йигитлар сўнгги дақиқаларда хурсанд қилишди"

Narzulla Saydullayev
9 мар 2022
Суперлиганинг 2-туридан ўрин олган "Насаф" - "Металлург" (1:1) учрашувидан кейин меҳмонлар бош мураббийи Луисма Эрнандес матбуот анжуманида қатнашди.

"Жуда ҳам қийин ўйин бўлди. Бу мавсум сафардаги илк баҳсда йигитлар охирги дақиқаларда характер намойиш этишди ва жуда хурсанд қилишди", - деди Луисма Эрнандес.

- "Насаф" ҳақида нима дея оласиз?

- Ўзбекистондаги энг яхши жамоалардан бири деб биламан. Ўз ўйин услуби билан бошқалардан ажралиб туради.

- Ўйиндан олдин қандай натижа кутгандингиз?

- Албатта, қийин ўйин бўлишини билардик. Иккала жамоа ўз ишини профессионал даражада бажарди.

- Ўйин давомида жамоа сардорини алмаштирдингиз. Бунинг сабаби нимада?

- Фозил Мусаев ажойиб футболчи, фақат ўйин давомидаги тактик ўзгаришни амалга оширдик.



- "Металлург" ўйин давомида тартибли ҳимояланди, фақат гол ўтказиб юборгач ҳужумга ўтди ва гол уришни уддалади. Нима учун бугун ҳимоявий тактика танланди?

- Чунки қайси жамоага қарши ўйнашимизни билгандик. Рақиб кучли бўлгани учун ҳимояга урғуни қаратдик. Урган голимиз тактик жиҳатдан ажойиб бўлди.

- Учрашувга 7 дақиқа қўшиб берилганига муносабатингиз қандай?

- Мен 5-6 дақиқа қўшиб беради деб ўйлагандим, ўйин давомида жуда кўп тўхталишлар бўлди.

- "Насаф"нинг ОЧЛдаги имкониятини қандай баҳолайсиз?

- Ўзбекистон футболини дунёга танитишда "Насаф"га омад тилайман.







Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia