UZ

Сўнгги янгиликлар

22:43АПЛ. "Арсенал" "Ньюкасл"га қарши ўйинда камбэк қайд этиб, ғалабага эришди   17 22:20"Насаф"нинг "Ал Ҳилол"га қарши ўйиндан олдинги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 21:45Баҳром Ҳайдаров: "Чиройли ўйин гувоҳига айландик, дуранг адолатли натижа"  1 21:19"Ал Ҳилол"нинг Қаршидаги машғулотларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  6 21:08Туркия Суперлигаси. Шомуродов гол урган ва Файзуллаев захирадан майдонга тушган ўйинда "Башакшехир" мағлуб бўлди, "Ризеспор"да ҳам 0 очко  19 20:44Симоне Инзаги: "Насаф" қанчалик кураш тақдим эта олишини Жиддада намойиш этди"  6 20:25"Барселона" — "Реал Сосьедад". Таркиблар маълум  31 19:58"Ал Иттиҳод"да Бланнинг ўрнини таниқли мутахассис эгаллаши мумкин  6 19:35Матбуот анжумани. Рўзиқул Бердиев: "Ал Ҳилол"нинг салоҳияти ёки фамилиясидан қўрқишимиз эмас, майдонда боримизни бериб курашишимиз керак"  11 19:30"Сабаҳ" — "Сумқайит". Раҳмоналиев асосий таркибда  0 19:26Суперлига. "Бунёдкор" "Қўқон-1912" майдонида жанговар дуранг қайд этди  5 18:50"Манчестер Юнайтед" "Атлетико" хавбекини сотиб олиши мумкин  1 17:31Мбаппе, Винисиус ва Беллингем - "Реал"нинг Қозоғистондаги "Қайрат" билан ўйин учун қайдномасида  7 17:06Карвахаль: "Зарба қабул қилиб олганингда ундан ижобий хулоса чиқариш керак"  8 16:00Диего Симеоне: "Кўз ёшларимни тия олмадим"  2

Луисма Эрнандес: "Ўзгартиришлар борасидаги қоидалардан норозиман. Бунақаси ФИФА қоидаларига ҳам тўғри келмайди" Янгиликлар

Луисма Эрнандес: "Ўзгартиришлар борасидаги қоидалардан норозиман. Бунақаси ФИФА қоидаларига ҳам тўғри келмайди"

Coca Cola Ўзбекисон кубоги нимчорак финалидан ўрин олган АГМК - "Металлург" ўйинидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Луисма Эрнандес матбуот анжуманида қатнашди.

Ўйин ҳақида

- Ўйинчиларимнинг бугунги ўйинларидан мамнунман. Биз ҳимояда ҳам, ҳужумда ҳам яхши ўйнадик. Фақатгина, баъзи ўйинчиларимнинг индивидуал хатоларидан ва ўйинга бўлган муносабатларидан бироз ҳафаман. Бу масалани клуб билан тез орада кўриб чиқамиз.

- Бугун ёш футболчилар ўйинидан қанчалик кўнглингиз тўлди? Нега гол урган ўйинчи дархол алмаштирилди?

- Умуман олганда, гол урганимизда ўйин тугашига кам вақт қолганди. Биз гол урган футболчини кейинги ўйинга асраш мақсадида алмаштиргандик. Мен ўзгартиришлар борасидаги қоидалардан норозиман. Ҳозирги қоидалар асосий вақтнинг ўзидагина бешта ўйинчи алмаштириш имкониятини бермоқда. Бунақаси ФИФА қоидаларига ҳам тўғри келмайди. Бундай ҳар қандай мураббийни шоширишга олиб келади. Шу томонидан бироз норозиман.

- Айнан қайси ҳолат ФИФА қоидаларига мос келмайди? Мураббий буни тушунтириб бера оладими?

- Нега асосий вақтда бешта ўзгаришни амалга ошириш шарт, қўшимча бўлимларда эса фақат битта ўзгаришга рухсат берилмоқда? Масалан, мен уч ўйинчимни экстра таймга олиб қўймоқчи эдим.  Ҳозирги қоидалар бўйича бешта ўйинчини ҳам асосий вақтда ўзгартиришга тўғри келар экан. Бу қонун-қоидаларга тушунмадим ва норозиман.

- Жароҳатланган ўйинчиларнинг кейинги ўйинга тушиш эҳтимоли қанча?

- Бугунги ўйинда майдонга тушган баъзи футболчиларда ҳам жароҳат бор эди. Шу сабаб ҳам уларни "Қўқон"га қарши ўйинг учун асрашга ҳаракат қилдик. Ғалаба билан АГМК жамоасини табриклайман. Меҳнат қилишда давом этамиз.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика