Луиш Каштру – "Ал Насср" янги бош мураббийи!
06 июл 2023 17:40
Янгиликлар
Луиш Каштру – "Ал Насср" янги бош мураббийи!
Бразилиянинг "Ботафого" клуби бош мураббийи Луиш Каштру Саудия Арабистонининг "Ал Насср" клубини бошқаради.
Мутахассис билан 2025 йилгача мўлжалланган шартнома тузилди.
Аввалроқ, "Ал Насср" янги мураббий топгани ва уни Роналду кўндиргани ҳақида хабар бергандик.
"Ал Насср" апрель ойида франциялик мураббий Руди Гарсияни истеъфога чиқарганди, кейинчалик у Италиянинг "Наполи" клуби бош мураббийига айланди.
61 ёшли португалиялик мутахассис бунгача "Ал Дуҳайл", "Витория Гимараэш", "Риу Аве" ва "Пенафиэл" каби жамоаларда ишлаган.
Ўхшаш янгиликлар
18:55
Асрор Алиқулов: "Ўз майдонимиздаги охирги ўйинда мухлисларга ғалаба совға қилишни мақсад қилгандик" 1
championat.asia
Суперлига. "Пахтакор" "Насаф"ни мағлуб этиб, турнир жадвалида ортда қолдирди
Суперлига. Бугун 3 та учрашув бор
ФИФА Роналду мухлисларининг танқидлари ортидан Жаҳон чемпионати постерини ўчириб ташлади
Рўзиқул Бердиев "Пахтакор" майдонидаги мағлубиятдан кейин нималар деди?
Фикрлар