Луис Суарез Ла Лига тўпурари
14 май 2016 23:30
Янгиликлар
Луис Суарез Ла Лига тўпурари
Испания чемпионатининг 2015/2016 йилги мавсуми тўпурари соврини амалдаги чемпион "Барселона" жамоаси ҳужумчиси Луис Суарезга насиб этди.
Уругвайлик "снайпер" мавсум давомида Ла Лигада жами 40 маротаба рақиблари дарвозасини аниқ "ўққа" тутди ва тўпурарлар пойгасида биринчи бўлди.
Луис Суарезга бу борада "Реал" ҳужумчиси Криштиану Роналду рақобатчи бўлганди. Португалиялик юлдуз Ла Лигада ушбу мавсумда 35 та гол киритиб, голеадорлар орасида иккинчи поғонани эгаллади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ 2 плей-офф босқичига қуръа ташланди: Роналду етакчилигидаги "Ал Насср" "Арқадағ" билан ўйнайди
Тимур Кападзе дунёнинг энг кучли мураббийлари орасида кучли ўнликка кирди!
АПЛ. "Арсенал" "Астон Вилла"нинг ғалабали сериясига нуқта қўйди. МЮ аутсайдерни мағлуб эта олмади
Роналду кетма-кет учинчи марта Яқин Шарқда йилнинг энг яхши футболчиси бўлди
Фикрлар