

"Ҳис-туйғуларим менга финалда "Барселона" ва "Реал" ўйнашини айтишяпти. Мен ўйнаган вақтларда бу воқеа бир неча марта содир бўлиши мумкин эди, аммо бу нарса юз бермаган. Ўйлашимча, "Реал" ва "Барселона" рақибларидан устун. "Бавария" кучли бўлишига қарамасдан, уларда йўқотишлар жуда катта" - дейди Суарес.
"Барселона" ва "Бавария" 6 ва 12 май кунлари беллашишади. Биринчи ўйин испан гранди майдонида бўлиб ўтади. "Реал" ва "Ювентус" учрашув эса 5 ва 13 майга режалаштирилган. Ушбу жуфтликнинг биринчи ўйини "кекса синьора" стадионида бўлади.



