Луис Суарес “Атлетико”да Фалькаонинг рекордини такрорлади

Aslanov Jasurbek
31 дек 2020, 09:54
“Атлетико” Ла Лига 16-турида “Хетафе”ни 1:0 ҳисобида енгди.

Ягона голни “матрасчилар” ҳужумчиси Луис Суарес урди. Луис “Атлетико” сафида Ла Лигадаги дастлабки 11 та ўйинида 8 та гол урди. Бу “Атлетико”нинг 21-асрдаги янги ўйинчилари орасидаги рекорднинг такрорланишидир. 2011 йилда Радамель Фалькао ҳам “Атлетико”даги фаолиятини худди шундай натижалар билан бошлаганди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Opta